Атрофга назар

ҲАР БИР РАҚАМ ОРТИДА МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТ ЁТИБДИ, – ДЕДИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ


20.12.2022   153

Айни дақиқаларда давлат раҳбари Парламент ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилмоқда

–Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик.

Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда.

Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди, – деди Шавкат Мирзиёев.