Андижонда

Ҳарбийлар шахмат бўйича беллашдилар


19.08.2024   851

Хўжаобод туманида жойлашган 9253-ҳарбий қисм хизматчилари ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. ДХХ Чегара қўшинларига қарашли мазкур ҳарбий қисмнинг 16 нафар хизматчиси спортнинг ақлли тури беллашувида ўзаро куч синашдилар.

- Бугунги мусобақа мамлакатимизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ҳарбий хизматчиларларнинг спорт малакаларини янада ошириш, уларнинг хизматдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди, - дейди катта лейтенант Соҳиб Йўлдошев. - Президентимизнинг барча соҳа вакилларини ижодий салоҳиятини кашф этиш заруриятига қаратилган тамойилларини қўллаб-қувватлаш мана шундай тадбирларнинг ўтказилишига кенг туртки бўляпти. Буни амалга оширишнинг энг яхши усулларидан бири ҳам табиийки шахмат ўйинини оммалаштиришдан иборат.

Катта қизиқиш ва завқ билан бўлиб ўтган мусобақада фахрли 1-, 2-, 3-ўринларни кичик сержант Бекзод Темиров, оддий аскарлар Муфиз Муртозақулов ва Алишер Қаршиевлар эгалладилар.

Ғолибларга ҳарбий қисмнинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.