Атрофга назар

ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ УЧ КАРРА ОСИЁ ЧЕМПИОНИГА АЙЛАНДИ


14.11.2022   190

Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳси ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов учун омадли кечди.

Дастлабки финал баҳсида -51 кг вазн тоифасида у қозоғистонлик рақиби Сакен Бибосиновдан 4:1 ҳисобида устун келиб, олтин медални қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, Ҳасанбой қозоғистонлик ушбу рақибига 2021 йилги жаҳон чемпионатида мағлубиятга учраган эди ва куни кеча ўзига хос реванш қайд этиб, Осиё чемпионига айланди.

Шу тариқа, Дўсматов фаолияти давомида учинчи марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди. У Бангкок-2015 ва Тошкент-2017 Осиё чемпионатида ҳам -49 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган эди.