Атрофга назар

«ҲАЖ-2022» МАВСУМИ УЧУН ЁШ ЧЕГАРАСИ БЕЛГИЛАНДИ


13.04.2022   272

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

«Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари заруратини қатъий талаб қилмоқда», дейилади идора баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 5200 дан 7200 нафаргача оширилган эди.