“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари учун Бухоро ва Самарқандга саёҳат ташкил этилди

04.09.2025 323
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари учун қадимий ва гўзал Бухоро ҳамда рўйи заминнинг сайқали бўлган Самарқанд шаҳарларига саёҳат ҳамда зиёрат сафарлари уюштирилди.
Бошланғич касаба уюшмаси қўллаб-қувватлови остида амалга оширилган бу ташаббус ходимларга нафақат маънавий ҳордиқ, балки юртимиз бой тарихий меросини чуқурроқ англаш имконини ҳам яратди. Ташкил этилган ушбу оммавий-маданий дам олиш тадбири ходимларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш, тарихий обидалар билан таништириш, шунингдек, жамоа ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Зиёрат сафари давомида дастлаб "Абдухолик Ғиждувоний", "Ҳўжа Ориф ар-Ревгарий", “Хўжа Mахмуд анжир Фағнавий”,“Ҳўжа Али Рометаний”,“Муҳаммад Бобойи Самосий”, "Сайид Мир Кулол"ва "Баҳоваддин Нақшбанд" меъморий ёдгорлик мажмуали зиёрат қилинди. Сўнгра, "Арк" ўлкашунослик музей-қалъаси, “Пои-Kaлон” минораси меъморий ансамбли, "Мири Араб" мадрасаси-маънавият маркази, Савдо гумбазлари ҳамда "Лаби-Ҳовуз" меъморий ансамбли кўздан кечирилди.Самарқандда "Регистон" ансамблидагиХV асрга тегишли “Улуғбек”, “Тилла-Кори” ҳамда “Шер-Дор” мадрасалари, "Гўр Амир" мақбараси,"Биби хоним" масжиди,“Мирзо Улуғбек” расадхонаси, "Хўжа Дониёр" мақбараси,"Шоҳи Зинда" ансамбли билан танишилди.
Саёҳат давомида иштирокчиларнинг кўнгли кўтаринки, кайфияти эса байрамона бўлди. Мазкур саёҳат ички туризмни ривожлантириш — маънавият ва жамоавий бирдамлик сари яна бир қадам бўлди.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати