Андижонда

Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси фидойиларига эҳтиром кўрсатилди


10.11.2025   63

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда "11-ноябр Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни" муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йил — халқ билан” ғояси остида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” лойиҳаси доирасида "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиалида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Бош меҳнат хуқуқ инспектори Б.Абдуллаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлим мудири Э.Тешабоев, “Ҳудудгаз Наманган” ва “Ҳудудгаз Фарғона” бошланғич касаба уюшма қўмитаси вакиллари, касаба уюшмалари фаоллариҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этди.

“...Бугунги кунда касаба уюшмалари ҳар бир фуқаронинг муносиб меҳнат шароитида ишлаши, ўз меҳнатининг самарасидан рози бўлиши учун фаолият юритмоқда, - дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлим мудири Эргашбой Тешабоев. - Касаба уюшмалари фақат меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи институт эмас, балки инсон қадрини улуғловчи, жамоатчилик билан давлат ўртасидаги мулоқот кўприги вазифасини бажараётган муҳим ижтимоий кучдир...”

Байрам кечаси давомида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаевга “Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил” эсдалик кўкрак-нишони топширилди. Бу мукофот нафақат Филиал бошланғич касаба уюшма қўмитасининг балки, бутун бошлик андижонлик газчи ходимларнинг фидокорона меҳнати, жамоат фаолияти ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига берилган муносиб баҳо десак, тўғри бўлади.

Таъкидлаш жоизки, қонуний меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини ривожлантириш – ижтимоий давлат қуришнинг муҳим устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда касаба уюшмалари фаолларининг фидокорона меҳнати ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббуслари катта аҳамиятга эга.

Жорий йил бошидан бери “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан саломатликларини тиклаш ва мустаҳкамлаш учун ижтимоий суғуртава касаба уюшмаси бадаллари ҳисобидан жами 40 нафар ходимга йўлланмалар берилди. Шунингдек, ёз мавсумида болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳига 54 нафар ходимлар фарзандларига имтиёзли йўлланмалар ажратилиб, соғликларини тиклаш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун 9 нафар ходимларга моддий ёрдам маблағлари ажратилди. Бошланғич касаба уюшмаси ҳисобидан 21 та ходим моддий ёрдам билан таъминланди.Республикамиздаги тарихий бой ва замонавий шаҳарларини зиёрат ва саёҳат қилиш учун жами271 та ходим юборилди.

Тадбир якунида, ўзининг намунали меҳнати, жамоада фаоллиги ва садоқати билан ажралиб турган ишчи-ходимларэсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати