Андижонда

"Ҳудудгаз Андижон" ГТФ директори аҳоли мурожаатларини ўрганди


29.08.2024   798

Сўнгги йилларда фуқаролар билан очиқ мулоқотнинг юзага келиши ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга, шу орқали аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Ҳамюртларимиз мурожаат орқали узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган ёки кундалик ҳаётимизда юзага келган масалалар юзасидан саволларига жавоб олиш имконига эга бўляптилар. Зеро, аҳоли фикрлари мавжуд камчилик ва муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг талаб ва истакларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.


"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали директори Давронбек Аҳмедов ҳам жойларда бўлиб, муаммолар юзасидан аҳоли билан учрашди. Учрашувлар давомида истеъмолчиларнинг фикрлари тингланди, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти борасидаги муаммоларга ечим изланди.

Дастлаб, Олтинкўл туманидаги"Уйғур" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашилди. Унда суюлтирилган газ таъминоти борасидаги фикр ва мулоҳазалар тингланди.Таъминот борасидаги мурожаатлар шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилиб, маҳаллага 2 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Балиқчи туманининг “Адолат”, “Қаҳрамон” ҳамда “Дарёбўйи” маҳаллаларидаги учрашувларда туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов билан истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш тартиби, уни етказиб бериш муддатлари, маиший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари ҳақида тушунчалар берилди.


“...Тўғриси маҳалламизга шахсан вилоят газ раҳбарини келишини кутмаган эдим,- дейди Балиқчи тумани “Дарёбўйи” МФЙ раиси Рустамжон Неъматов.– Туман ҳокимимиз билан келишиб, фуқароларимиз билан учрашдилар, уларни тинглаб, муаммоларни шу ерни ўзидаёқ ечиб бердилар. Маҳалламизга суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари бошланди, тез орада бутун маҳалла газ билан таъминланадиган бўлди..”

Андижон шаҳридаги "Илғор" маҳалласи аҳлининг суюлтирилган газ таъминотидаги мурожаатлари ҳам ижобий ечим топди. “Шолдирама” МФЙ ўрамидаги хонадонлардатабиий газ таъминотининг меъёридан паст даражада эканлиги бўйича мурожаат келиб тушганди. Мазкур муаммо бўйича ҳам "Андижоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими ходимлари тармоқда режим-созлаш ишларини олиб бордилар ва хонадонларда таъминоти меъёр даражасига келтирилди. Шунингдек, Пахтаобод туманидаги "Машъал" МФЙнинг суюлтирилган газ таъминоти борасидаги мурожаати ижобий ҳал этилди.

✍️"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати