Андижонда

“Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори Андижон туманидаги “Султонобод” МФЙда сайёр қабул ўтказди


10.06.2025   200

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали аҳоли мурожаатларини ўрганиш масаласига доимий равишда жиддий эътибор қаратилиб келинган. Зеро, аҳоли фикрлари мавжуд камчилик ва муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг талаб ва истакларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Андижон туманидаги “Султонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали директори Давронбек Аҳмедов иштирокидасайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида маҳалла аҳлинининг табиий ва суюлтирилган газ таъминотига оид мурожаатлари тингланди. Шунингдек, суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар ҳамда бошқа тегишли масалалар юзасидан муаммолар ўрганилди. Учрашувда маҳалла фаоллари ва истеъмолчилар мурожаатларига қулоқ тутилди. Таъминотда суюлтирилган газ етказиб беришдаги муддатнинг бироз чўзилганлиги, ID карталар ишлаш тартиби, маиший газ баллон олиш ва бошқа йўналишдаги саволлар бўйича масъулларнинг тушунча ва тавсиялари эшитилди.


“... Бугун жудаям хурсандмиз, - дейди маҳалла фаоли Собиржон Ҳусанов. – Вилоят газ таъминоти корхонасининг раҳбари шахсан келиб биз билан учрашди, суюлтирилган газ таъминоти борасидаги фикр-мулоҳазаларимизни тинглади. Етказиб бериш муддатлари ҳақидаги мурожаатларимизни айтдик, тез орада ижобий ҳал бўлишини айтди. Мана шундай учрашувлар кўпайишини, халқни тинглаб уларни дардига малҳам бўлаётганларга маҳалла аҳли номидан ташаккур айтамиз..”

Таъкидлаш жоизки, сайёр қабулда фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб қилинган мурожаатларни назоратга олиш ҳамда жойига чиқиб ўрганиш бўйича тегишли мутахассисларга топшириқлар берилди. Шу билан бир қаторда, мулоқот давомида табиий ва суюлтирилган газ учун тўлов маданияти, газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш, энерготежамкор ускуналарининг афзалликлари хусусида тушунтиришлар берилди.

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати