“Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори “Чинобод” АГТС да олиб борилаётган ишлар билан танишди
18.04.2026 31
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директори ДавронбекАҳмедов Балиқчи туманда бўлиб, “Чинобод” АГТСда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ҳозирда тумандаги 10 та маҳалла фуқаролар йиғинига табиий газ етказиб берувчи “Чинобод” автоматик газ тарқатиш станциясининг чиқиш қисмидаги газ қувурларини ягона тармоққа бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда туман газ таъминоти ходилари ва Филиал қурилиш-монтаж бошқармаси мутахассислари саъй-ҳаракатлари билан режадаги ишлар охирига етказилмоқда.
“...Барча тармоқларни ягона тармоққа бирлаштириш табиий газни иқтиосд қилинишга катта ҳисса қўшади, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров. – Шунингдек, истеъмолчиларни хонадонига қадар бўлган масофага табиий газ босимини бир меъёрда келишини таъминлайди. Тан олиш керак, йиллар давомида газ тармоқлари кўпайиб, босимни истеъмолчигача етиб боришида қийинчиликлар туғдирмоқда эди. Ўтган йили Андижон шаҳридаги ягона тармоққа бирлаштириш ишларимиз ўз самарасини берди. Жорий йилда бу ҳаракатдар бутун вилоят бўлиб давом эттирилади...”
Омонариқ-Фаровон йўналишидаги жами ҳисобдаги 7 кмлик турли ўлчамдаги газ қувурлари демонтаж қилинди. Ўрнига 450 метрлик кесими D-219 мм бўлган тармоқ ҳамда кесими D-159 мм бўлган 2 та 350 метрли тармоқлар жами 700 метр янги тармоқ тортилди.Якунга кўра эса, куз-қиш мавсумида 10 та МФЙдаги аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.
Ўрганиш давомида масъулларга аниқ режалар ва илмий ёндашувлар асосида иш ташкил этиш бўйича кўрсатма ва аниқ тавсиялар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуо хизмати
