Андижонда

“Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори табиий газ таъминотни яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди


28.04.2025   541

Дастлаб филиал раҳбари томонидан Андижон шаҳрида газ қувурларини эстетик жиҳатдан тартибга келтириш борасида қилинаётган ишлар кўздан кечирилди. Ҳудудда “Боғишамол” автоматик газ тарқатиш шохобчасидан табиий газ билан таъминланувчи қўшқатор ва бир неча ўлчамдаги газ қувурлари демонтаж қилинмоқда. Демонтаж ишлари якунига етгач, барча тармоқлар ягона тармоққа бирлаштирилади.

“...Барча тармоқларни ягона тармоққа бирлаштириш табиий газни иқтиосд қилинишга катта ҳисса қўшади, - дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Акрамжон Мирзааҳматов. – Шунингдек, истеъмолчиларни хонадонига қадар бўлган масофага табиий газ босимини бир меъёрда келишини таъминлайди. Тан олиш керак, “Боғишамол” газ тарқатиш шохобчасидан “Намуна” газ тарқатиш пунктигача бўлган масофа узоқлиги сабаб, босимни бир меъёрда ушлаб туриш, тармоқнинг боши ва охиридаги истеъмолчида бир маромдаги босимни етказиб бериш қийинчилик туғдирарди. Ягона тармоққа бирлаштириш эса, мана шундай ҳолатларга барҳам беради..”

“Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори Давронбек Аҳмедов бу борада Хўжаобод туманида ҳам олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Хусусан, маҳалла балансини чиқариш борасида “Навоий” МФЙда ташкил этилган янги газ тақсимлаш пункти ва “Хўжаобод” автоватик газ тарқатиш шохобчасидан газ олувчи тармоқларни ягона тармоққа бирлаштириш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.

Ҳар иккала ҳудудда ҳам масъулларга аниқ режалар ва илмий ёндашувлар асосида иш ташкил этиш бўйича кўрсатма ва аниқ тавсиялар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуо хизмати