Андижонда

“Ҳудудгаз Андижон” ГТФнинг шаҳар-туман бўлимларида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда


06.02.2025   196

Ана шундай учрашувлардан бири “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимида ўтказилди. Унда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Г.А.Маматхужаева “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномаси, жамоа шартномага киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар, ходимларга тақдим этилаётган имтиёзлар, мажбуриятлар хақида сўзлади. Жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ходимларни беъэтибор қолдирмади ва бу борада фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлими меҳнат жамоасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдагаз таъминоти бўлими касаба уюшма қўмитасининг беш йиллик ҳисоботи тингланди. Ҳисоботдан сўнг тумангаз бўлими касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита таркиби сайланди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари барча шаҳар-туманларда бўлиб ўтмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати