“Ҳудудгаз Навоий” ГТФ директори Андижонда янги йўлга қўйилаётган тажрибалар билан танишди

18.09.2025 25
Бугунги кунда газ таъминоти тизимида ҳам замонга ҳамнафас равишда янгиликлар ва рақамлаштириш каби қулайликлар соҳага татбиқ этилмоқда. Янги тажрибалар қўлланилиб, аҳоли учун бир маромда табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида Япония тажрибасига асосан суюлтирилган газни қайта ишловчи ускунлар ўрнатилганлиги, хусусий давлат шерикчилик асосида маиший газ баллонларидан оғир қолдиқларни тўкиш, суюлтирилган газ етказиб беришда ФаcеИД тизимининг жорий этилиш ишларини ўрганилиши тажриба алмашиш учун асос бўлмоқда.
“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали директори Маҳмуджон Нормаматов Андижон вилоятида бўлиб, соҳадаги ислоҳотлар бўйича тажриба алмашди. Меҳмонлар дастлаб Андижон шаҳри “Шолдирама” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларда суюлтирилган газ ва ҳаво аралашмаси орқали ёқилғи билан таъминловчи Япония технологиясини жорий этиш бўича амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Мазкур лойиҳа доирасида Андижон вилоятида жами 6 та кўп қаватли уйларга “ITO Corporation” томонидан ишлаб чиқилган замонавий технологиялар ўрнатилди.Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида муваффақиятли синовдан ўтказилган мазкур тизимни республикамизнинг барча ҳудудларига татбиқ этиш жараёнлари олиб борилмоқда. Янги технология биринчилардан бўлиб Андижон вилоятида жорий этилмоқда.
Ўрганиш давомида Асака туманида маиший газ баллонлар оғир қолдиғини тғкиб олиш ва синовдан ўтказишга мўлжалланган марказ фаолияти билан ҳам танишилди. Хусусий тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур маиший газ баллонларни синовдан ўтказишга мўлжалланган марказ бугун фаолиятини марказ кун давомида 300-400 дона баллонга техник хизмат кўрсатади. Шунингдек, тумандаги “Асака” газ тўлдириш шохобчасини қайта модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган жараёнлар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати