“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисии ўринбосари Андижон вилоятида газ таъминотида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди

16.07.2025 331
Дастлаб, Андижон шаҳри “Шолдирама” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда суюлтирилган газ ва ҳаво аралашмаси орқали ёқилғи билан таъминловчи Япония технологиясини жорий этиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар ўрганилди. Мазкур тизим аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида тажриба асосида муваффақиятли йўлга қўйилганди.
Сўнгра, Асака туманида ташкил этилган водий вилоятларида фаолият кўрсатувчи газ соҳаси ходимларининг табиий ва суюлтирилган газ йўналишларида малака оширишига мўлжалланган ўқув-амалиёт маркази билан танишилди. Ходимлар бу ерда табиий ва суюлтирилган газнинг ишлаб чиқаришдан истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча технологик босқичлари ҳақида назарий ва амалий билимларга эга бўлади.
Ўрганиш давомида Асака туманида маиший газ баллонлар оғир қолдиғини тўкиб олиш ва синовдан ўтказишга мўлжалланган марказ фаолияти билан ҳам танишилди.Хусусий тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур маиший газ баллонларни синовдан ўтказишга мўлжалланган марказ бугун фаолиятини марказ кун давомида 300-400 дона баллонга техник хизмат кўрсатади. Шунингдек, тумандаги “Асака” газ тўлдириш шохобчасида суюлтирилган газ ташувчи махсус автотранспорт воситалари учун қурилаётган автопарк қурилиши билан танишилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати