Андижонда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Андижонда истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнлари билан танишди


09.12.2025   199

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича ўринбосари Маҳмуджон Якубов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида бўлиб, истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнлари билан танишди.

Дастлаб Андижон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган тажриба билан танишилди. Унга кўра, маиший газ баллонларидаги NFC чиплари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш тажрибаси айнан шу маҳалладан бошланди. Жараён давомида истеъмолчилар билан суҳбатлашилди, назорат тарозиларининг ишлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Шаҳарнинг “Ўзбекистон” маҳалласида эса истеъмолчилар билан учрашилиб, уларнинг газ таъминоти борасидаги муаммо ҳамда таклифлари эшитилди. Шу ернинг ўзида раис ўринбосари томонидан муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Жамият вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ оғир қолдиқ тўкиш ҳамда “Асака” газ тўлдириш шохобчаси фаолияти билан ҳам танишди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати