ҲУРМАТЛИ «АНДИЖОН БИОКИМЁ ЗАВОДИ» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ!
11.08.2021 525
«Андижон биокимё заводи»акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатданташкариумумий йиғилиши 2021 йил 30 августкуни соат 10-00 да ўтказилади.
Йиғилиш ўткзиладиган манзил: Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 12-уйда жойлашган жамиятнинг маъмурий биноси.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09-00 дан бошланади.
КУН ТАРТИБИ:
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини регла-ментини тасдиқлаш.
- Саноқ комиссияси таркибини сайлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамиятнингучйилликбизнес-режасини тасдиқлаш.
Ҳурматли акциядорлар, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар жумладан ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.
Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва кузатув кенгашидан олишингиз мумкин (манзил: Андижон шахри, Бобур шохкўчаси, 12-уй)
Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2021 йил 09август ва йиғилишда иштирок этиш учун2021 йил 24 август куни ҳолатларига шакллантирилади.
Реестр ёпишга қарор қилган орган:Кузатув кенгаши.
Маълумот олиш учун тел: 0(378)- 298-13-72.
Жамиятнинг веб-сайти: www.andbiochemical.uz, электрон почтаси: andbiokim@bk.ru
Кузатув кенгаши.