Андижонда

ҲУЖЖАТЛАРДА КЎРСАТИЛМАГАН 2.5 МЛДР. СЎМДАН ЗИЁД ТОВАРЛАР ВАҚТИНЧА САҚЛОВГА ОЛИНДИ


08.04.2022   518

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 2 млрд. 512 млн. сўмлик 1570 дона “Лазерный нивелир уровень” товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати