Андижонда

ҚИЛИНАЁТГАН ИШЛАРНИНГ БАРЧАСИ ИНСОН ҚАДРИ, ХАЛҚНИ БУГУНГИ КУНИДАН РОЗИ БЎЛИШИ УЧУНДИР


19.02.2022   788

Пахтаобод туманинг «Уйғур» қишлоғида жами 7 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликга ва бу орқали даромадга йўналтириш мақсадида жадал ишлар бошлаб юборилди.

Дастлаб, режалаштирилаётган ишлар аввалида қурбонлик қилиниб, маҳалла аҳолиси иштирокида қуръон тиловатлар ўқилди, дуолар қилинди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг ўринбосари Насибулло Мўминов, туман ҳокими Элёрбек Усмонов, ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида маҳалла аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Насибулло Мўминов томонидан маҳаллани ривожлантириш борасидаги ишлар тўғрисида гапириб ўтилди. Ҳар бир соҳа вакили билан фуқароларни таништирди ҳамда уларга қатъий муддат ва топшириқлар берди.

Қишлоқнинг танлаб олинган 7 та маҳалласидаги мавжуд кўчалар ва йўллар навбатма навбат бетон йўлга айлантирилади, ичимлик сувини сифатини яхшиланиб, аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш, электр энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш, борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилади. Шу маҳаллада яшовчи аҳолининг барчаси бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек, маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож фуқароларга ижтимоий ва маънавий кўмак кўрсатилади. Ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади. Уларга имконияти ва қизиқишига қараб, иссиқхона, қуёнчилик, парандачилик, асларичилик каби йўналишларборасида ҳам амалий кўмак кўрсатилади.

Бир сўз билан айтганда ушбу маҳаллаларда барча инфратузилма ҳолати яхшиланади ва аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратилади.

Бу ишларнинг барчаси инсон қадри, халқни бугунги кунидан рози бўлиши учун қилинмоқда.

Айни дамда юқорида айтиб ўтилган маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари авжида. Кўча йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Электр тармоғи янгиланиб, ёғоч электр таянчлар бетон таянчларга алмаштирилмоқда. Корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимларига маҳалла аҳли кўча ва хонадонларни тартибга келтиришда бевосита камарбаста бўлишмоқда.

Шунингдек, вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан хатлов ўтказилиб, унинг натижаларига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, ногиронлик аравачалари ҳамда эшитиш мосламалари тарқатилмоқда.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.