Атрофга назар

КИМЛАР ТЕСТ СИНОВЛАРИ ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ?


25.05.2022   379

Бу саволга Давлат тест маркази вилоят бўлими етакчи мутахассиси Яҳёбек Қосимов жавоб беради:

- Президентимизнинг 2022 йил 20 апрелда имзоланган “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади. Ушбу тартиб 2022 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилмоқда.

Шунингдек, айрим абитуриентларда масалан, “Мактабни уч йил аввал битирганман Биринчи бор олий таълим даргоҳига ҳужжат топширяпман. Тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловларни тўлайманми?” деган савол туғилади.

Тест синoвлaри тaшкил этилaётгaн ўқув йилидaн aввaлги йиллaрдa тaълим муaссaсaлaрини тугaтгaн aбитуриентлaрдaн (нoгирoнлиги бўлгaн ёки тўлиқ дaвлaт тaъминoтидaги шaхслaр бундaн мустaснo) тест синoвлaридa иштирoк этиши учун бaзaвий ҳисoблaш миқдoрининг ярим бaрaвaри миқдoридa тўлoв ундирилади. Демак, ОТМга кириш ихтиёрий бўлгани боис, йигит-қизларимиз ҳужжатни кейинги йилларда топширса, улардан, албатта, белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА тайёрлади.