Атрофга назар

Кимёвий гел зарарли...ми?


18.10.2023   83

Бугун ҳеч бир аёл ўз ошхонасини замонавий идиш ювиш воситаларисиз тасаввур қила олмайди.

Бир- икки томчи дастмолга томизилган кимёвий восита хар кандай ёғли идишни топ-тоза қилади. Аммо унинг кай даражад оила аъзоларининг соғлиғига таъсир қилиши ҳақида камдан-кам одам ўйлаб кўради.

Кўпчилик идиш-товоқ ювиш воситалари билан ювилган идишларни камида 70 маротаба чайкаш зарурлигини билмайди.

Аксарият ҳолатда восита таркибидаги зарарли кимёвий моддалар идиш юзасида колиб, овқат билан инсон организмига тушади ва бир катор оғир касалликларни келтириб чиқаради.

Идишларни ювишга мўлжалланган воситалар кимёгарлар тилида юзанинг фаол моддалари деб аталиб, улар катионли, анионли, амфотерли, неионогенлиларга бўлинади.

Ушбу кимёвий бирикмаларни идиш юзасидан ювиб кетказиш анча қийин. Ҳар бир оила аъзоси бир йилда 200 граммгача кимёвий ювиш воситаларини “ейди”!

70 фоиз аллергик ва бошқа касалликлар айнан ошхонамизда кимёвий идиш ювиш воситаларидан фойдаланиш натижаси эканлигини билмайди.

Энг зарарсиз воситалар: қўл, кир ювиш совуни, чой содаси ва ханталдир.

Зарарсиз идиш-товоқ ювиш воситасини тайёрлаш учун бир дона кир совунни қирғичдан ўтказиб, уни шиша идишга жойланг, устидан ярим кути чой содасини солиб, илиқ сувда ивитиб қўйинг.

У энг ёғли идишларингизни ҳам бир зумда тозалайди. Соғликка мутлақо зарари йўқ. Ундан ташқари сувда яхши эриб, атроф-муҳитга ҳам зарар етказмайди. Сувни тежаш имконини беради.