Етти иқлим

ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ СУДГА ЧАҚИРИЛАДИ


02.12.2022   191

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди 2010 йил июн воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда, деб хабар беради Zamin.uz.

1 декабр куни судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилган. Аммо у тартибни бузгани учун суд залидан олиб чиқилган.

Сўнгра Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев келтирилган. У президент Садир Жапаров, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ спикери Талант Мамитовни гувоҳ сифатида судга чақириш тўғрисида илтимоснома киритган.

Судья Чингизбек Бердимуратов айбланувчининг илтимосномасини қаноатлантирган. Энди судга Садир Жапаров, Қамчибек Ташиев ва Талант Мамитов чақирилади. Улар гувоҳ сифатида сўроқ қилинади.