Андижонда

Қишга тайёргарлик: иситиш мавсуми бошланди


22.11.2023   286

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълумотига кўра,куз-қиш мавсумига замонавий лойиҳа асосида пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Хитой давлати ҳамкорлигида жами қиймати 36.000.000 долларлик лойиҳа амалга ошириляпти. Мазкур лойиҳа Андижон шаҳрида мавжуд бўлган 271 та кўп қаватли уйлардаги 12.000 та хонадонни, жами 50 дан ортиқ мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ижтимоий объектларни иссиқлик билан таъминлайди.

Ҳозирги кунларда уйларга иссиқлик етказиш ишларининг илк босқичи бошланган.