Атрофга назар

ҚИШКИ ОЛИМПИАДАГА ТАЙЁРЛАНИШ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИМЗОЛАНДИ


05.07.2022   242

Шавкат Мирзиёев 2026 йил Милан ва Кортина-д’ Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди. Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий қилиш орқали ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш; қишки спорт турлари бўйича нодавлат спорт-таълим муассасалари, клублар ва тўгараклар тармоғини кенгайтириш, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш; мавжуд салоҳият ва имкониятлардан келиб чиқиб, ҳудудларни қишки олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштириш, ушбу ҳудудларда қишки спорт турларини ривожлантириш; қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоларини шакллантириш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш каби вазифалар ана шулар жумласидандир.

Шунингдек, 2023-2025 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа йўналишлар доирасида бажариладиган вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилган.