Атрофга назар

Қиз бола ўқиши керак!


23.10.2023   157

Бугунги ривожланган даврда илм-фан, маданият, саньат, спорт деярли барча сохаларда ёшларнинг фаолияти илғор. Аммо байрим ҳолларда айрим ота-оналарнинг қизларининг таълим олиши, ўқиб-ўрганиши, касбу ҳунар эгаллаши, олий маълумотли бўлишига қаршилик қилаётганлик ҳолатларига ҳам дуч келамиз.

Хўш, қиз боланинг ўқиш борасидаги истакларига қарши чиқиш қай даражада тўғри?

Фарзанд тарбияси, оила фаровонлиги ҳамда миллатнинг таянчида аёлнинг ўрни бекиёс. Айниқса, аёл ўкимишли бўлса, нур устига аьло нур. Ахир битта ўғил боланинг таълим олгани битта оиланинг фаровонлигига ҳисса қўшса, битта қизнинг ўқигани бутун жамиятнинг юксалишига хизмат килади, деган пурмаъно фикр бежиз айтилмаган. Негаки келажак авлод, яьни фарзанд тарбиялашда отадан кўра онанинг меҳнати катта.

Бугун касбу кордами, ҳунардами аёл киши муҳим ўрнини даврнинг ўзи тақозо этмокда. Аммо вазиятнинг иккинчи томони ҳам борки, уни ҳам таҳлил кўзгусига солмасликнинг имкони йўқ. Баъзи оилалар қиз боланинг олий маълумотли бўлишига қаршилик қилишади. “Ўқиб олим бўлармиди?” дейди очиқчасига. Бундай вазиятларда икки томонлама караш бор. Биринчиси, ҳаддан зиёд бой одамларнинг ёки маьнавияти бой бўлмаган оила муҳитида ўқиш истаги бўлмаган оиланинг кизлари, иккинчиси эса динни нотўғри талқин килган одамларнинг қизлари. Фикримча, бу хато. Улар молу дунё ўткинчилигини ва ислом динида қизларнинг илмли бўлиши тўғрисида айтилган гаплардан хабари йўқми?!

Лекин жамиятнинг гултожига айланган ва барчага ибрат бўлаётган қиз-аёллар сафи кундан-кун кенгайиб бораётгани кўнгилни фахрга тўлдиради. Улар давлат ва жамият ривожида муҳим ўрин, муносиб аҳамиятга эгадирлар. Рақамларга назар ташласак. Ўзбекистон статистикаси бугунги кунда таълим соҳасида 60%, хусусий бизнес соҳасида 30%, енгил саноат сохасида эса 70% аёлларнинг фаолиятини кўрсатади.

Бу, албатта, кувонарли холат.

Айтмокчиманки, аёл кишининг билимли бўлгани оила ёки фарзанд тарбиясида эмас, балки мамлакат ривожланиши учун ва етук фарзандларни камол топтириш учун хам муҳим эканини унутмаслик зарур.

Сурайё ҚОДИРЖОНОВА,

Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиси