Етти иқлим

ҚОҒОЗ ТАНҚИСЛИГИ ГАЗЕТАЛАР ЧОП ЭТИЛИШИНИНГ ТЎХТАШИГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИНЛИГИ БИЛДИРИЛМОҚДА


25.03.2022   498

Қоғоз танқислиги сабабли яқин ҳафталарда газеталар чоп этилиши тўхташи мумкин, деди Финландия медиа иттифоқи ижрочи директори Юкка Холмберг.

Унинг сўзларига кўра, ушбу муаммо талаб ва таклифнинг номутаносиблиги, UPM корхонаси ишчиларининг иш ташлаши ва Украинадаги уруш натижасида пайдо бўлди.

UPM корхонаси иш ташлагунига қадар фин газеталарининг 20 фоизга яқини Россияда ишлаб чиқарилган қоғозда чоп этилган. Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг Россиядан қоғоз импорт қилиш тўхтаган.

Ўтган йили Европа бозорида бир тонна газета қоғози нархи 390 евро бўлган бўлса, ҳозирда 670 еврогача кўтарилган.