Атрофга назар

ҚОҲИРАДА ЎЗБЕКИСТОН-МИСР СИЁСИЙ МАСЛАҲАТЛАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


26.05.2022   306

25 май куни Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 10-давраси бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Миср Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айман Комил раҳбарлигида ўтказилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабар беришича, томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги билан бир-бирларини қутлар экан, икки давлатда сиёсий, садо-иқтисодий, инвестицион, туризм, мданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада жадалллаштириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини тасдиқладилар.

ЎзбекистонРеспубликасининг Қоҳира шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, суҳбат давомида икки давлат ишбилармонлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, таълим, диний-маърифий, инновация, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик каби устувор соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, буюк алломаларимиз меросини тадқиқ этиш, музейшунослик ва археологик ёдгорликлар йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида этибор қаратилди.