Конституция-бахтимиз қомуси!
06.12.2023 856
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида "Конституция-бахтимиз қомуси, тараққиётимиз пойдевори" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур учрашувда депутатлар, вилоят адлия бошқармаси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари 7553-ҳарбий қисм хизматчилари ва талабалар иштирок этдилар.
Сўз олганлар Бош Қомусимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр юритдилар. Шунингдек, Конституциядаги таълим ривожига доир муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув қизғин савол-жавобларга бой ўтди.