Атрофга назар

КОНСТИТУЦИЯГА ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАНИ КИРИТИЛИШИ УЗОҚНИ КЎЗЛАБ ҚИЛИНГАН САВОБЛИ ИШ, ДЕБ ЎЙЛАЙМАН


26.06.2022   247

  • Бугун Асосий Қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш муҳим вазифага айланди. Ҳар қандай демократик ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ҳамда тараққиётимизнинг асосий гарови ҳам айнан шу омил билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам барча бўғиндаги кадрлар Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Шу ўринда конституциямизга янги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётгани ҳам айни ислоҳотлар самарасидир. 56 йиллик таълим соҳаси мутахассиси сифатида педагогларнинг мақомини ошириш, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаcлигини Конституция даражасида белгилаб қўйиш керак, деган муҳим таклифни қўллаб-қувватлайман. Мазкур муҳим банд “Устоз – отангдек улуғ” деган нақга амал қилувчи ҳалқимизнинг маънавияти ва табиатига тўғри келувчи мезондир. Ўқитувичиларни эъзозлаш, уларни қадри ва ўрнига мос эҳтиром кўрсатиш бўйича дунёдаги ҳамма давлатларнинг қонунларида ҳам бундай нормалар бўлмаса керак. Конституцияга ўқитувчитўғрисидаги қоидани киритилиши узоқни кўзлаб қилинган савобли иш, деб ўйлайман. Жамиятни инсон ўзгартиради, таълим эса инсонни ўзгартиради. Таълимни марказида эса, ким нима деса десин, лекин барибир ўқитувчи туради.

Бугун таълим устуворлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатимиздаги ислоҳотлар давомида ҳар бир соҳа вакилига алоҳида эътибор қаратилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Чунончи, мактаб, техникум ва олий таълим тизимида бу эътибор юксаклик касб этаётгани кўз олдимизда намоён. Айниқса, кечаги устоз билан бугунги устознинг қадр-қиммати орасида фарқ сезиларли. Таклифни, айтиш жоиз бўлса, ўқитувчи обрўси буюк бўлган юртнинг бугуни ва келажаги ҳам буюк бўлиши кафолати сифатида қабул қилдим.

Алихон МАМАТХОНОВ,

нафақадаги педагог.