Андижонда

ҚОРАСУВЛИКЛАРГА ЙИЛ БОШИДАН БУЁН 200 ТОННАГА ЯҚИН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ


18.03.2023   157

Қорасув шаҳри ўзининг сўлим табиати ва шифобахш ҳавоси билан бутун республикамизга маълум. Шаҳар таърифи узоқ элларга таралган. Лекин гап ҳозир бу ҳақда эмас.

“Қорасувшаҳаргаз” филиали ходимлари шаҳарнинг барча 10 та маҳалласида яшовчи 5 мингдан ортиқ истеъмолчига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳаракатидалар. Бу гапнинг исботини эса “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини “Бобуршоҳ” кўчасида истиқомат қилувчи истеъмолчилар таъкидлашди.

“Маҳалламизга узоғи 40 кунда, одатда 30-35 кун оралиғида газ келади,-дейди маҳалла фаолларидан бири Матлуба опа Камалова. – Илгарилари, баллонларни йиғиб, бориб, тўлдириб олиб келгунча кутардик. Мана “айланма” усул бўлганидан бери қийинчилик йўқ. Доим назорат тарозиларида маиший газ баллонларни тортиб ҳам беришади. Оилаларимиз хурсанд...”

500 хонадонли “Бобур” МФЙда 659 га яқин истеъмолчи мавжуд. Маҳаллада бир жойга йиғиб олиш одатларига чек қўйилган. Маҳалла аҳли суюлтирилган газ келишини билгани учун, белгиланган санада ўз баллонларини дарвозалари олдига олиб чиқиб қўйишни одат қилибдилар. Тўғрида, тартиб бор жойда барака бўлади ва ишдаги унум ҳам кўринади.

“Ёшим икки кам саксонда болам - , дейди момолардан бири. Ҳар сафар, барака топкурлар уйимгача олиб кириб, ўзлари қулоқларини бураб, ўрнатиб беришади. Тарозисини ҳам кўтариб киришади. Аввал тортиб, килограмини менга кўрсатишиб, кейин ўрнатишади, уйингга барака тўлгурлар. Соғ бўлишсин, дея ҳамиша дуо қиламан бу йигитларни...”

Жорий йил бошидан бери бўлим ходимлари томонидан истеъмолчиларга 200 тоннага яқин суюлтирилган газ етказиб берилди ва амалдаги режа 110 фоизга бажарилмоқда. Қишин-ёзин, куннинг жазирамасию қишнинг қировли кунларида ҳам истеъмолчилар газсиз қолмаяпти. Аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб беришни эса “Қорасувшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари эса буни уддасидан чиқишяпти.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти бўлими матбуот хизмати