Корхона маҳсулотларига савдо тармоқларида талаб ошиб бормоқда
26.08.2026 16
Жевачи маҳалласи ҳудудидаги “Молочный радость” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти Тожикистон билан ҳамкорликда ташкил этилган. Умумий лойиҳа қиймати 5 миллион 200 минг доллар бўлган корхонада маҳаллий фермер хўжаликларидан келтирилган хом ашё асосида мевали йогурдлар, қаймоқ, сметана, қўйилтирилган сут, творог, айрон каби 22 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Корхона раҳбари ўринбосари Абдумажид Ҳакимовнинг маълумот беришича, “Бомазза” номи остидаги турли мева тамидаги йогурдларга йирик савдо тармоқларининг талаби ортмоқда. “Корзинка” савдо марказининг водийдаги дўконлари қаторига энди Тошкентдаги нуқталари ҳам қўшилмоқда.
Айни вақтда корхонада яқин атрофдаги маҳаллалардан келган 30 нафар йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Турли пишлоқлар ишлаб чиқариш линияси ишга тушгач, қўшма корхонада умумий ҳисобда 80 га яқин ишчининг фаолият юритиши кўзда тутилган.
Зилола РАХМОНОВА.
