Атрофга назар

КОРОНОВИРУС: ПОЙТАХТ “АНТИПЕШҚАДАМ”


15.01.2022   414

Кеча (14 январь куни) мамлакатимизда 870 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланиб, биргина Тошкент шаҳрида 450 нафардан ортиқ бемор қайд этилгани ҳақида ССВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Мазкур кун ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 204173 (+876) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари Навоий (7 та),Сурхондарё (8), Андижон (13) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (15)да нисбатан камроқ кузатилган.

Касалланиш “энг юқори”лар орасида пойтахтимиздан кейин Тошкент (135),

Жиззах (53), Самарқанд (48), Хоразм (37) вилоятларида кузатилган.