Андижонда

КОРРУПЦИЯ ҚАРШИ КУРАШ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ


03.02.2023   198

Давра суҳбатидан асосий мақсад газ соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумотларни соҳа ходимларига етказиш, улар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш эканлиги алоҳида таъкидланди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими бошлиғи Дилшодбек Асқаров ўз сўзида, коррупцияга қарши курашиш доимийликни талаб қиладиган жараён эканлиги, шунинг учун коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги иммунитетини кўтаришга доимий эътибор қаратмоқлигимиз кераклиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек, коррупцияни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар хусусида тўхталди.

Мутахассисларнинг ҳуқуқий онгини ошириш жуда муҳим эканлиги, уларнинг қонунларни билмаслиги оқибатида муаммоларга дуч келиб қолмасликлари учун мамлакатимизда тарғибот-ташвиқот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги, фуқароларимиз учун барча ҳужжатлар бўйича маълумотларни олиш ва ўрганиш учун имкониятлар мавжудлигини ва бу борада талай ишлар амалга оширилаётганлигини ҳақида гапирилди.

“Бугунги кунда соҳа ходимлари учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган эътибор, соҳага жадал тусда татбиқ этилаётган рақамлаштириш жараёнларининг барчаси, биринчи навбатда, соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш учун хизмат қилиши соҳа ходимларига яна бир марта уқтирилди”, - дейди Филиалнинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Г.Маматхўжаева.

Учрашув сўнггида, мутахасислар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар тингланди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати