Атрофга назар

КОРРУПЦИЯГА ҚАШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ АНДИЖОНДА АГТКШЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШДИ


21.09.2023   142

Коррупцияга қаши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалига ташриф буюрди ва вилоятдаги автобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларигатабиий газ етказиб бериш ҳолати билан танишди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023-йил 15-сентябрда қабул қилинган ва жорий йил 1-октябрдан кучга кирадиган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича амалга оширилиши керак бўлган вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашув давомида истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда соҳага рақамлаштиришнинг татбиқ этилганлиги, бу эса тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда қўл келаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, улгуржи истеъмолчилар, жумладан вилоятдаги мавжуд 113 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг барчасида электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилганлиги, мазкур ҳисоблагичлар табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ҳамда онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини махсус дастурда кўздан кечирдилар.

Шунингдек, АГТКШлар томонидан табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтириш, шунингдек, онлайн режимда маълумотлар узатмаётган, чакана сотишда чекланган нархнинг асоссиз оширилишига ёки юқоридаги қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ етказиб беришни тўхтатиш чоралари кўрилиши ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда вилоят прокуратураси, Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакиллари ҳим иштирок этди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати