«КЎЧА БОЗОР»ДАГИ ДОЛЛАРЛАР ҚАЛБАКИ БЎЛИБ ЧИҚДИ
19.01.2022 429
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар берди Xabar.uz.
Маълум бўлишича, фуқаролар А.С., И.О. ва Т.К.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.га қалбаки 400 АҚШ долларини 2,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
