Атрофга назар

Кўкламда қарийб 10 миллион туп кўчатлар экилади


03.03.2025   577

Йил давомидаги анъанавий юмушга айланиб бораётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида вилоятимизда баҳорги мавсумда 9 млн 578 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Бунинг учун 1 та ўрмон хўжалиги ва 52 та хусусий секторлар томонидан 10 млн.тупдан зиёд кўчат захираси яратилди.

Шунингдек, “Менинг боғим”лойиҳаси доирасида вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларида “Яшил боғлар” ёки “Яшил жамоат парклари” барпо қилинади.