Андижонда

КЎМАКЛАШУВЧИ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ


22.04.2022   448

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Андижон шаҳар комиссиясининг йиғилиши бўлди. Ушбу комиссия раиси Шохобиддин Ҳайдаров амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Комиссия таркибидаги тажрибали фаоллардан иборат ишчи гуруҳлари томонидан Андижон шаҳридаги 83 та маҳалла фуқаролар йиғинида тушунтириш тадбирлари олиб борилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига номзодларнинг ҳужжатлари сайлрв қонунчилиги талаблар асосида тайёрланди. Сайлов ўтказиладиган жойлар аниқланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланишига эътибор қаратилди.

Н. ЙЎЛДОШЕВА