Андижонда

КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ


27.01.2022   420

Жорий йилнинг 9 январь куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Қўрғонтепа тумани кўмир тарқатиш омборига аҳолига тарқатиш учун келган кўмир маҳсулотларини ҳеч қандай тўлов ва ҳужжатларсиз, ўзларининг моддий манфаати йўлида талон-тарож қилган шахслар аниқланди. Маълум бўлишича, Қўрғонтепа туман кўмир омборида ёлланма ишчи вазифасида ишловчи, 1990 йилда туғилган, Андижон шаҳрида яшовчи М.Б, “Кўмир таъминот” МЧЖ Андижон вилояти филиалида ҳайдовчи вазифасида ишловчи, 1988 йилда туғилган Қ.С ва Андижон шаҳрида яшовчи фуқаролар М.Ш. ҳамда А.А лар билан ўзаро тил бириктириб, қинғир ишга қўл уришади. Улар 7500кг кўмир маҳсулотини “Кўмиртаъминот” МЧЖ вилоят филиалига тегишли юк автомашинасига юклаб, Қўрғонтепа туманида жойлашган МЧЖ омборига сотиш мақсадида олиб келган вақтда аниқланиб, ушланган.

Мазкур шахсларга нисбатан хозирга терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Илҳомжон Акбаров,

Фарғона транспорт прокурори, адлия маслаҳатчиси