Кун мавзуси: “ЎЗБЕКИСТОН 2030” СТРАТЕГИЯСИ жамоатчилик муҳокамасида
09.08.2023 232
“Ўзбекистон –
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган"Ўзбекистон – 2030" стратегияси 5 та йўналишни қамраб олган.
Мазкур стратегиянинг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 100 та мақсад назарда тутилган.
9 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида жамоатчилик муҳокамаси учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот шаклидаги таъкидланганидек, келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи бу муҳим дастурий ҳужжат ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Иштирокчилар томонидан “Ўзбекистон –
Шунингдек, йиғилишда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбариДиёрбек Турғунов мавзуга доир инфографикалар тўпламини шарҳлаб берди.
Стратегияни амалга оширишнинг 5 та устувор йўналиши бўйича, жумладан тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоиз мурожаатларини бирламчи бўғиннинг ўзида ҳал этиш, камбағалликни 2 баробарга камайтириш, мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш, маҳалла бюджети тизимини тўлиқ ишга тушириш, давлат хизматларини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, сувни ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, республика ҳудудининнг яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш каби қатор мақсадли кўрсаткичлар баён этилди. Муҳокама давомида олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизими, нодавлат ташкилотларивакиллари ўз таклифларини бердилар.
Шу ўринда, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнггида иштирокчилардан лойиҳалар муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларига юборишлари мумкинлиги қайд этилди.
Гулжаҳон ЖАББОРОВА.
Суратлар муаллифи Сарварбек ЗУҲРИДДИНОВ.