Андижонда

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни бўйича семинар ўтказилди


31.10.2024   848

Ўзбекистон Респибликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Андижон ҳудудий бўлими инспекторлари томонидан семинар ўтказилди. Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари -Республика штаби раҳбарининг 2024 йил 23 октябрдаги 13/24-сон Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида ташкилланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат килиш инспекцияси ходимлари ва Андижон вилоятидаги барча “Лифтларни монтаж ва реконструкция ишларини олиб борувчи” махсус ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар ишида аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, кўп хонадонли уйларда жойлашган хонадонлардаги муҳандислик-коммуникация тизими ва умумий тарзда фойдаланиладиган инфратузилмаларни ўз вақтида ва сифатли таъмирлаш, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, у ерларда болалар ва спорт майдончаларини барпо этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатувчи корхоналар фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уй-жой коммунал хўжалигини бошқаришнинг таъсирчан вертикал тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уй-жой коммунал соҳа ташкилотлари, хусусан, таъмирлаш-тиклаш хизматларининг моддий-техник базасини яратиш каби масалалар юзасида фикрлар алмашилди.

Ф. ЭШОНОВА,

“Андижоннома”газетаси жамоатчи мухбири