Андижонда

КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


03.10.2022   265

Хабарингиз бор, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан ҳудудлардаги мавжуд кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, мутасаддиларга ҳудудидларни ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш каби қатор йўналишларда қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб, кўрсатма ва топшириқлар бериб бормоқда.

Айни кунда 1-кичик даҳа, Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида 12 та соҳа мутасаддиларидан иборат бўлган 19 та ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқдалар.

Хусусан, кўп қаватли уйлардаги ичимлик суви, газ, электр таъминоти, биноларнинг том ва ертўлақисмлари назорати, ҳамда мутасаддилар томонидан уйма уй юриб хатловлар ўтказилди. Хатлов натижасига кўра аниқланган камчилик ва муаммолар ишчи гуруҳи томонидан ўрнидан бартараф этилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, биноларнинг атрофлари ободонлаштирилиб, ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.