ҚУРАМАДА ИШЛАР ЖАДАЛ
27.01.2022 420
Хўжаобод туманининг Қурама маҳалла фуқаролар йиғини йўллари текис, ичимлик суви, электр энергияси, газ таъминотида муаммоси йўқ ҳудудга айланади. Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ибрат Қосимов маҳалла аҳли билан учрашувда "яхши яшашингиз учун ҳаракатдамиз, ёрдамни аямаймиз" дея ваъда берди. Ишлар жадаллик билан йўлга қўйилди. ғалаба, Эламон, Калахча кўчаларида шағаллаштириш олиб борилди.
- Лойиҳа доирасида


Аҳоли бандлиги масаласи ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. "Анвар лидер" ишлаб чиқариш цехининг фаолият бошлашига ҳам мутасаддилар, маҳалла фаоллари бош-қош бўлдилар. Натижада хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Ибрат Қосимов оилавий шароити оғир фуқароларга паррандачилик билан шуғулланишларини таклиф қилди. Бешта хонадондатадбиркорлик йўлга қўйиладиган бўлди.
Шаҳнозахон Мамадуллаеванинг уйидатовуқлар учун жой тайёрланди. Рўзғорга даромад олиб кирадигани йўқ.Турмуш ўртоғини икки йилдан буён хасталик безовта қилади.
- Давлатимиз томонидан берилаётган имкониятдан фойдаланиб, ишларни бошлаб юбордик, - дейди уй бекаси. - Беш фарзандим бор. Биргаликдаҳаракат қиламиз. Ажабмас, келгусида фаолиятимизни янада кенгайтирсак.
Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА,
Сарварбек ЗУҲРИДДИНОВ олган суратлар.
