“Қўрғонтепа” ГТШ: суюлтирилган газ таъминоти узилишлар бўлмайди
06.12.2025 182
Қиш кунларида аҳолига бир маромда суюлтирилган газ етказиб бериш учун "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали шаҳар-туман бўлимлари ва газ тўлдириш шохобчаларида аниқ амалий ҳаракатлар бажарилмоқда
Андижон вилоятининг суюлтирилган газ истеъмолчиларга 3 та газ тўлдириш шохобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчаларининг ойлик газ тўлдириш қуввати 3000 тонна ва газ сақлаш қуввати 285 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга. Истеъмолчиларга жами 89 дона махсус маиший газ баллони ташувчи автотранспортлар хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали “Ширин газ сервис” газ тўлдириш станцияси хизматидан фойдаланади.
“...Шохобчамиз вилоятнинг Хонобод ва Қорасув шаҳарлари, Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари истеъмолчиларига хизмат кўрсатади, - дейди “Қўрғонтепа” ГТШ етакчи муҳандиси Элёрбек Ҳасанов. - Мазкур шохобчанинг ойлик газ тўлдириш қуввати 1000 тонна ва газ сақлаш қуввати 50 тоннани ташкил этади. Ҳозирда истеъмолчиларга ўз вақтида суюлтирилган газ етказиб беришда хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Буларнинг барчаси эса аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ таъминотида узилишларнинг олдини олишга қаратилган... ”
Аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш учун учун газ тўлдириш шохобчаларида ҳам моддий-техник базани янгилаш ишлари олиб борилган. Ишчи ходимларга эса кўнгилдагидек шароитлар яратилган. Хусусан, улар учун махсус овқатланиш хоналари, ишдан сўнг ювиниш ва дам олиш хоналари барпо этилган. Барча газ тўлдирши шохобчалари электрон тарозилар билан таъминланган бўлиб, газ қуйиш ишлари бевосита кузатиб борилади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
