Андижонда

Қўрғонтепа туманида ҳам муаммоли ҳисоблагичлар ва дебитор қарздорликни сўндириш бўйича манзилли ишланмоқда


22.06.2026   17

Айтиш керакки, бугунги кунда газ таъминоти соҳасида “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Бу аҳолини, хусусан, ҳар бир маҳалладаги истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ билан боғлиқ муаммоларини тезкор ва жойида ҳал этиш имконини бермоқда.

Бугун Қўрғонтепа туманида 10 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчилари мавжуд. Туман газ таъминоти бўлимидаги маҳалла газчилари эса муаммоли газ ҳисоблагичлар билан ишлаш, уларни синхрон қилиш, қувватлагич ва сим-карталарни алмаштиришда ўзларига берилган режа-топшириқларни тўлиқ адо этишмоқда.

Ой бошидан бери маҳалла газчилари томонидан 768 та алоқасида муаммоси бор электрон газ ҳисоблагичларнинг муаммолари бартараф этилди. Шунингдек, 988 та ҳисоблагич синхрон қилиниб, дастурга 9 минг 778 метр³ газ ҳажмлари киритилди. Табиий газдан ноқонуний ёки қоидабузарлик билан фойдаланган 6 нафар истеъмолчига тегишли тартибдаги далолатномалар тузилиб, 5 минг 105 метр³ газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Табиий газдан қарздорлиги бор истеъмолчилар билан учрашилиб, қарздорликни сўндириши ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ой бошидан шу кунга қадар 45 та истеъмолчидан 40 млндан ортиқ қарздорлик ундиришга эришилди. 7 нафар фуқаро табиий газдан 4 млн. 271 минг сўмлик қарздорлги учун тармоқдан пайвандлаш йўли билан узилди ва таъминот вақтинчалик тўхтатилди.

Маҳалла газчиларининг ҳар кунлик фаолияти бугунги кунда онлайн тизим орқали келган топшириқларни бажариш билан ўтмоқда. Бунда муаммоли хонадонларнинг аниқ манзилли рўйхати асосида хонадонларга бориб, уларнинг электрон газ ҳисоблаш ускунасида юзага келган муаммоларни бартараф этмоқда. Шунингдек, табиий газни тежаш, ис газидан огоҳ бўлиш, аҳоли хонадонларида тежамкор газ ёндиргичларининг афзаллиги юзасидан тарғибот олиб боришмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, ҳар қандай об-ҳавода маҳалла газчилари хонадонма хонадон юриб, ўзларига топширилган вазифани астойдли адо этиб келишмоқда. Бу меҳнат эса эътирофга лойиқдир.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати