Андижонда

Қўрғонтепа туманида ҳам суюлтирилган газни етказиб беришда FaceID тизими жорий этилмоқда


19.01.2026   54

Қўрғонтепа туманидаги “Тўрачек” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида 556 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишади. Туман газ таъминоти бўлими томонидан маҳалла аҳлига 614 дона маиший газ баллонлари ижара шартнома асосида тарқатилган.Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 110 фоизни, истеъмочиларга суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги эса 40-45 кунни ташкил этмоқда.Ўтган йили маҳалла аҳлига 86 тоннадан зиёд газ етказиб берилган бўлиб, белгиланган режа 100 фоиздан ортиғи билан бажарилмоқда.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тажриба амалиётга татбиқ этилган ва мазкур ишлар биринчилардан бўлиб Андижон вилоятида бошланган эди.Бунда ҳар бир чилангар махсус планшетлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериши кўзда тутилган.Мазкур планшетларда “E-gaz” дастури интегрaция қилиниб, истеъмолчининг қачон суюлтирилган газ олганлиги ҳақидаги маълумотлар смс хабарнома орқали истеъмолчига ва Жамиятнинг махсус базасига маълумот узатиб боради. FaceID тизими бўйича аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш Қўрғонтепа туманида ҳам ишга туширилди ва бу тажриба аҳолига маъқул келмоқда.

“Тўрачек”ликлар ҳам янги тизимнинг иш бошлаганидан мамнун. Улар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати