Андижонда

Қўрғонтепалик маҳалла газчилари ҳам аниқ вазифа асосида ишламоқдалар


24.02.2026   83

Айтиш керакки, бугунги кунда газ таъминоти соҳасида “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Бу аҳолини, хусусан, ҳар бир маҳалладаги истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ билан боғлиқ муаммоларини тезкор ва жойида ҳал этиш имконини бермоқда.

Бугун Қўрғонтепа туманида 10 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчилари мавжуд. Туман газ таъминоти бўлимидаги маҳалла газчилари эса муаммоли газ ҳисоблагичлар билан ишлаш, уларни синхрон қилиш, қувватлагич ва сим-карталарни алмаштиришда ўзларига берилган режа-топшириқларни тўлиқ адо этишмоқда.

Ой бошидан бери маҳалла газчилари томонидан 1 244 та алоқасида муаммоси бор электрон газ ҳисоблагичларнинг муаммолари бартараф этилди. Шунингдек, 1034 та ҳисоблагич синхрон қилиниб, дастурга 315 минг 551 метр³ газ ҳажмлари киритилди. Табиий газдан ноқонуний ёки қоидабузарлик билан фойдаланган 6 нафар истеъмолчига тегишли тартибдаги далолатномалар тузилиб, 9 минг 241 метр³ газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Табиий газдан қарздорлиги бор истеъмолчилар билан учрашилиб, қарздорликни сўндириши ишлари ҳам олиб борилмоқда. ой бошидан шу кунга қадар 45 та истеъмолчидан 40 млндан ортиқ қарздорлик ундиришга эришилди. 29 нафар фуқаро табиий газдан 40 млн. 915 минг сўмлик қарздорлги учун тармоқдан пайвандлаш йўли билан узилди ва таъминот вақтинчалик тўхтатилди. Шунингдек, ҳисоблагичларга 115 та бир марталик тамғлар қайта ўрнатилди.

Маҳалла газчиларининг ҳар кунлик фаолияти бугунги кунда онлайн тизим орқали келган топшириқларни бажариш билан ўтмоқда. Бунда муаммоли хонадонларнинг аниқ манзилли рўйхати асосида хонадонларга бориб, уларнинг электрон газ ҳисоблаш ускунасида юзага келган муаммоларни бартараф этмоқда. Шунингдек, табиий газни тежаш, ис газидан огоҳ бўлиш, аҳоли хонадонларида тежамкор газ ёндиргичларининг афзаллиги юзасидан тарғибот олиб боришмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, ҳар қандай об-ҳавода маҳалла газчилари хонадонма хонадон юриб, ўзларига топширилган вазифани астойдли адо этиб келишмоқда. Бу меҳнат эса эътирофга лойиқдир.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати