Андижонда

ҚУРИЛИШ КОРХОНАЛАРИ ҚАЕРДА КЎП?


15.01.2022   434

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, вилоятимизда 3132 та мазкур турдаги корхона ишлаб турибди. Бу борада Андижон 8 та ҳудуддан (Бухоро, Сурхондарё, Наманган, Жиззах, Хоразм, Навоий, Сирдарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси) га қараганда кўпроқ кўрсаткичга эга.

Бунёдкорлар рейтингидаТошкент шаҳри (8 811 та ) ва пойтахт вилояти (3 851 та) пешқадам.