Андижонда

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЮЗАСИДАН АЛОҲИДА ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ


27.07.2022   312

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги "Шифокор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уйларда бўлиб, аҳолининг турмуш шароитлари ва муаммолари билан яқиндан танишди.

Меҳнат бандлиги, коммунал, уй-жой, ободонлаштириш, тадбиркорлик каби қатор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди. 12 та соҳа мутасаддиларидан иборат жами 19 та ишчи гуруҳ тузилиб, уларга ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилиши ва шу асосда ўрганишлар олиб бориш ва муаммоларни бартараф этиш вазифалари топширилди. Маҳалла асосан кўп қаватли уй-жойлардан иборат бўлганлиги сабабли мутасаддиларга яшаш хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан алоҳида топшириқлар берилди. Хусусан, иссиқлик ва ичимлик суви таъминоти, биноларнинг том ва ертўлақисмларини созлигига, мустаҳкамлигига эътибор қаратиш муҳим эканлиги таъкидланди.

«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.