Атрофга назар

МАФТУНА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ШОҲСУПАСИДА


16.05.2025   482

Олтинкўл туманидаги Мамаюсуфчекмаҳалласида фаолият юритувчи ижтимоий ходим Мафтуна Алматова яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ashixara Karate” спорт тури бўйича Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринниэгаллади.Мафтуна бу муваффақият билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Янада юксак марраларни кўзлаяпти. Бундан ташқари у қишлоғидаги тенгдошлари, кичкинтой қизалоқларни спорт билан ошно бўлишга чорлайди.

  • Соғлом турмуш тарзини спортсиз, жисмоний фаол ҳаракатларсиз тасаввур қилиш қийин, - дейди чемпион қиз. – Жисмоний соғлом одамда ишбилармонлик, ташаббускорлик ғоялари ҳам кўп бўлади ва уни амалга оширишга ўзида куч топа олади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Мафтуна Алматованинг бу ютуқлари билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.