Андижонда

Маиший газ баллондан ҳам тўғри фойдаланиш керак экан


28.06.2024   362

Маиший газ баллондан ҳам тўғри фойдаланиш керак экан

Олтинкўл туманининг “Ўрта” маҳалла фуқаролар йиғинида 970 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилади. Шу кунга қадар, 60.15 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва таъминот 110 фоизга бажарилди. Маҳалла аҳлининг 1252 дона маиший газ баллонлари бўлиб, шундан 984 донаси таъминотчи корхона томонидан тарқатилган. Аҳолининг маиший газ баллон билан таъминланганлик даражаси 129 фоизни ташкил этмоқда.

“Мени ўзим Шаҳрихон туман электр тармоқлари корхонасида ишлайман, - дейди “Ўрта” МФЙнинг “Асакалик” кўчасида истиқомат қилувчи Нозимжон Қодиров. – Ўзим ишда бўлганим учун, аёлим айтиб туради. Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб келтирилмоқда экан. Мана энди “газчи” укаларимиз уйма-уй юришиб маиший газ баллондан тўғри фойдаланишни тарғибот қилишяптикан. Мени ошхонам таъмирланаётган эди, ёз бўлгани учун вақтинчалик бошқа жойда фойдаланётган эдим. Шунда ҳам қандай тўғри фойдаланиш ҳақида маслаҳатлар беришди. Бу маслаҳат ва тавсиялар албатта бизни фойдамизга бўлгани учун қулоқ соламизда. Газчи укаларимизни гапларидан билдимки, маиший газ баллондан ҳам тў0ри фойдаланиш керак экан”.

Дарҳаҳиқат, “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

“Туманимизда жами бўлиб 19 853 та суюлтирилган истеъмолчилари мавжуд. Йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 1120 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Таъминотдан бўш вақтларда суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз,” - дейди биз билан суҳбатда бўлимнинг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича чилангари Достонбек Умаров.

Бугун олтинкўллик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати