Андижонда

Маҳалла газчилари истеъъмолчиларга кўмакчи бўлиб ишламоқдалар


06.01.2026   64

Маълумки, газ таъминоти тизимида “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади.

Хуршидбек Ибрагимовга маҳалла газчиси сифатида Андижон туманидаги “Нўхатак” ва “Оби ҳаёт” маҳалла фуқаролари бириктирилган. У мана шу иккала МФЙ ўрамидаги 1 670 нафар истеъмолчига табиий газ ҳисобини юритишда кўмакчи бўлиб ишламоқда.Ҳозирда унинг ҳудудига электрон газ ҳисоблагичлардан 380 донаси муаммоли бўлиб, ҳар куни 20 тадан топшириқ асосида бартараф этиб келмоқда. Шунингдек, ҳар бир истеъмолчи хонадонига борганда табиий газдан хавфсииз фойдаланиш ва ис газидан эҳтиёт бўлиш чораларини кўриш бўйича тарғиботлар олиб бормоқда.

“...Маҳалладаги ҳар бир хонадонга табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келяпмиз, - дейди маҳалла газчиси Х.Ибрагимов. - Шу билан бирга истеъмолчиларнинг газ билан боғлиқ мурожаатларини ўрганамиз, камчиликлар аниқланганда бартараф этиш чораларини кўрамиз...”

Маҳалла газчиси ўз тарғиботлари вақтида табиий газдан тўғри фойдаланишлик, қўлбола иситиш анжомлари ва резина шланглардан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида тушунчалар бермоқда. Шунингдек, иситиш мавсумида газ плиталари, қозонхоналар, каминлар, печлар ва бошқа газ жиҳозларининг хавфсиз ишлаши учун уй хўжаликларидаги дудбўронлар ва шамоллатиш тизимини текшириш зарур ва шартлиги ҳақида таъкидланмоқда.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати