Андижонда

Маҳаллада сиёсий жараён: КЎТАРМАДА КАЙФИЯТ КЎТАРИНКИ


27.04.2022   493

Марҳамат туманидаги Кўтарма маҳалласида фуқаролар йиғини раиси сайловига жиддий тайёргарлик кетмоқда. Ҳудуддаги 31-умумтаълим ўрта мактабида сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи жойлашган. Сайлов ҳам мактаб биносида бўлиб ўтади.

  • Тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда, - дейди ишчи гуруҳи аъзоси Тўхтамурод Анваржонов.– Тўрт мингдан зиёд аҳолининг 2300 нафари сайлов ёшидаги фуқаролар.

Тўртта катта кўчамиздан бир нафардан номзод кўрсатилди. Уларнинг иккитаси олий маълумотли педагог, яна иккиси қишлоқ хўжалиги ходими ва тадбиркор. Саралаш суҳбатлари жараёнида номзодларнинг одамлар орасида обрў-эътиборга эга эканлиги, эл дарду қувончи билан яшаши, ташаббускорлиги каби қатор жиҳатларга аҳамият берилди.

Муҳим сиёсий тадбир олдидан аҳоли билан бирма-бир учрашдик, уларнинг сиёсий билимларини янада бойитиш мақсадида тарғибот тадбирларини олиб бордик. Асосийси, каттаю кичикнинг кайфияти кўтаринки. Улар маҳалла ҳаётини яхши томонга ўзгартирадиган, тадбиркорликка кўмаклашадиган, осойишталикка, оилалар тотувлиги, фаровонлигига ҳисса қўшадиган муносиб номзодга овоз беришга тайёр.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА.

Сарварбек Зуҳриддинов олган сурат.